Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига навбатдаги нам ҳаво оқимининг кириб келади. Ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларда шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Қайд этилишича, охирги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилди, ҳарорат кўтарилсада, йилнинг шу вақти учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан 3−5 даражага паст бўлди.

14 сентябр куни кечга бориб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларига кучсиз ёмғир ёғиши мукмин. 15 сентябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Хафта охирига келиб ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.

Келаси ҳафтанинг бошида республикада яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12−15 даража, кундузи 24−27 даража бўлади.

Яқин кунларда об-ҳаво маълумотлари