Давлат хизматларининг ягона реестри 2019 йилнинг 13 сентябрида Адлия вазирлигида 3181-рақам остида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Мазкур Реестрда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган 716 та давлат хизмати ҳақидаги маълумотлар ўрин олган (шу кунгача ушбу Реестрда 693 та давлат хизматлари мавжуд эди).

Эслатиб ўтамиз, 2017 филнинг 12 декабрида қабул қилинган президент фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматларининг ягона реестрига киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.