Ижтимоий тармоқларда Самарқандда юз берган даҳшатли ЙТҲ видеоси тарқалмоқда. Тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, воқеа 10 сентябр куни тахминан соат 7.30 ларда Ибн Сино кўчасида юз берган, дейилади Zarnews.uz хабарида.

«Нексия 3» автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган «Нексия» автомашинаси (такси) билан тўқнаш келган. Натижада «Нексия 3» автомашинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «Матиз» (такси) автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Матиз» автомашинасидаги йўловчи аёл олд ойнадан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.