Ҳукуматнинг 2019 йил 9 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 87 та ташкилот мавжуд эди.