Алишер Навоий ва Пахтакор метро бекатларининг ўтиш қисмида китоб жовонлари ва стол-стуллар қўйилган бўлиб, китобсеварлар бу ерда ўзларига манзур адабиётларни олиб ўқишлари мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, мазкур китоб жовонлари мунтазам равишда янги китоблар билан тўлдириб борилади.