Самарқанд шаҳридаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали мажмуасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилишини ташкил этиш белгиланган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 октябрда Самарқанд шаҳар ҳокимининг 1707-Қ сонли қарори қабул қилинганди. Бугунги кунда мазкур кўчани қайта қуриш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мазкур кўчанинг иш олиб борилаётган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.

Таъкидлаш ўринли, мазкур иш Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27−28 август ва 2 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлис баёнининг 11-бандига асосан бажарилмоқда.