2019 йил 9−12 сентябрь кунлари Халқ вакиллари умумхитой мажлиси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикасида ташриф билан бўлиб туради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида 10 сентябрь куни Тошкентда «Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти» мавзусида ўзбек-хитой конференцияси бўлиб ўтади.

Тадбир Хитойнинг очиқлик ислоҳотлари сиёсати 40 йиллигига ва Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида янгиланган ички ва ташқи сиёсатини илгари суриш тажрибасига бағишланган.