Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 1 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

2019 йил 8 сентябрь куни соат 10:50 да, Олмазор тумани, Ёлқин кўчаси 7-уй 49-хонадон айвонида уй жиҳозлари 3 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 30 кв.м. майдони сақланиб қолинган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 10:56 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:02да бартараф этилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.