Иш ҳафтаси охирига қадар Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кечалари салқин бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Бугун республика ҳудудига Волгабўйи минтақасидан нам ва анча салқин ҳаво оқимлари кириб келишни бошлади. Айрим жойларда ёмғир ёғди. Фақатгина Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолди. Кундузги ҳарорат +17…+19 даража, жанубда эса +25 даражагача тушди.

Бироқ эртадан бошлаб мамлакатнинг катта қисмида яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади, фақатгина Фарғона водийсида кечаси ва куннинг биринчи ярмида булутли ҳаво сақланиб қолади, айрим жойларда ёмғир ёғади.

Яқин кечаларда салқин бўлади, тунги ҳарорат +8…+11 даража атрофида бўлса, ҳафтанинг ўртасида кундузги соатларда ҳаво +23…+28 даражагача қизийди.

Кейинчалик эса Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади, ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 2−3 даража пастроқ бўлади, кечаси +10…+15, кундузлари эса +25…+30 даража атрофида бўлади.