Март ойида Mirzo Ulugbek Innovation Center инновацион маркази директори этиб тайинланган Тимур Азаматов ушбу лавозимини тарк этди. Ушбу маълумотни «Газета.uz»га MUIC вакиллари тасдиқлади.

Марказга ўз вақтида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида ишлаган Дониёр Жунайдуллаев раҳбар бўлди.

Mirzo Ulugbek Innovation Center президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил июнидаги фармони асосида ташкил этилган эди. Унинг биринчи директори Хуршид Султонов ўрнига худди шу йилнинг декабрида Фарҳод Ибрагимов эгаллади. Бир йил ўтиб, Нодир Деҳқонов MUIC раҳбари бўлди ва орадан уч ой ўтиб лавозидан бўшади.