Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе 6 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. У Сингапурдаги шифохонада ўз яқинлари орасида оламдан ўтди, дея хабар қилди РИА Новости.

1987 йилда Зимбабве ҳокимияти тепасига келган Роберт Мугабе унга 30 йил ҳукмронлик қилди. 2017 йил ноябридадавлат раҳбарлигига эҳтимолий номзод бўлган вице-президент Эмерсон Мнангагвани истеъфога чиқарди. Шундан сўнг армия бўлинмалари мамлакатнинг асосий магистралларини бекитди.

Бир неча кундан сўнг мамлакатда Роберт Мугабега қарши намойишлар бўлиб ўтди, ҳукмрон партия ундан истеъфога чиқишни сўради, бироқ у рад этди. 21 ноябрь куни кечқурун у истеъфо эълон қилди, сўнгра парламентда импичмент жараёни бошланди.

Лавозимдан кетишда у дарҳол 5 млн долларга эга бўлди, ҳар ой 150 минг доллар миқдорида пенсия ҳам олиб турди. Шунингдек, унга юридик иммунитет жорий этилди.