Ҳукуматнинг 2019 йил 5 сентябрдаги қарори билан Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси шаклида ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Театр шу жумладан, бадиий жиҳатдан юксак асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари орқали мақом санъатини тарғиб қилади.

Қарорда белгиланишича, Республика давлат театрларининг малакали мутахассислари жалб қилинган ҳолда мақом театри ижодкорларига маҳорат дарслари ўтказиб борилади.