20−22 сентябрь кунлари Тошкент дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Токио олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақани ўтказиш учун бу йил жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бир неча ой муқаддам Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари пойтахтдаги «Humo Arena» кўп тармоқли муз саройини кўздан кечиргани ҳақида маълум қилинганди. Эндиликда бу йилги Тошкент Гран-приси расман «Humo Arena»да бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Гран-при мусобақадасида ғалаба қозонган спортчилар Токио олимпиадаси учун 700 рейтинг очкосига эга бўлишади. Тошкент Гран-приси эса катталар учун Токио мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидан кейинги йирик мусобақадир.