2019 йилнинг 5 сентябрь санасида президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида давромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиболиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.