Афғонистоннинг Ҳайратон станциясидан биринчи контейнер поезди Хитойга йўл олди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Ярим қайта ишланган талк минерал тоши ортилган 41 та контейнердан иборат таркиб Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида ўзаро савдо ва юк ташувларни жадаллаштиришга келишиб олинган эди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2019 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Қозоғистондан Афғонистонга буғдой ва ун ташувларига 20 фоизлик чегирма жорий этди, шунингдек, қўшни мамлакатдан ташилаётган тижорий юклар учун қўшимча йиғимлани бекор қилди.