Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳаркузда умумтаълим муассасалари яқинида йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган бир қатор чоралар кўрилади. Пиёдалар йўлакчаларининг чизмалари янгиланади, туманлар инфратузилмаси янги йўл белгилари ва светофорлар билан бойитилади. Аммо анъанавий ёндашув билан чекланиб қолиш мумкин эмас — ўсиб келаётган авлод учун ўқув даргоҳларига олиб борадиган йўлларни хавфсиз қилиш учун янги усулларни қўллаш зарур. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Синов тариқасида Яшнобод туманидаги 166-сон умумтаълим мактабнинг ёнида ҳайдовчиларни эътиборли, эҳтиёт ваогоҳ бўлишга, ўқиш кунларида соат 7:30 дан 18:00 гача тезликни 30 км/с гача туширишга чақирувчи «Мактаб!» деб номланувчи ностандарт йўлбелгиси ўрнатилди.