Тошкентдаги Шоштепа археологик ёдгорлиги вайрон бўлмоқда, деб ёзди ўлкашунос Рустам Ҳусанов Facebook-саҳифасида. Унинг фикрича, тарихий ёдгорлик бепарволик ва ҳаракатсизлик натижасида бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Муаллифнинг аниқлик киритишича, Шоштепа — қадимги Чочнинг илк шаҳарсизлик иншооти, 2200 йиллик тарихга эга оташпарастлик ибодатхонаси қолдиқлари ҳисобланади.

«Унинг ҳозирги вақтдаги ҳолати — у қулаб тушган. Зудлик билан профессионал ёрдам зарур», — дея таъкидлади Рустам Ҳусанов. Унинг фикрича, Оқтепа-Юнусобод ҳам реставрацияга муҳтож. Археология институнинг норозиликларига қарамасдан, унинг атрофида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўлкашунос маълумотларига кўра, Минг Ўрик тепалиги ҳам ёриқлар билан қопланмоқда. Рустам Ҳусанов шу муносабат билан Маданият вазирлиги қабулида бўлгани, фотосуратлар ҳамда археологлар Маргарита Филанович ва Абдуҳаким Анарбоев хулосаларини тақдим этган. «Маданият вазирлиги экспертлари тепалик хавф остида эмас деб ҳисоблаган ёзма жавоб олдим», — деб ёзади муаллиф.

Пайшанба куни пойтахт ҳокимияти Тошкентдаги тарихий ёдгорликларни сақлаб қолишдан манфаатдор эканини маълум қилди. «Ҳозир мазкур ёдгорликни [Шоштепа] асраб-авайлаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда, қулаб тушган тепалик устини ёпиш ва объект атрофида сайёҳлик ҳудудини ташкил этиш режалаштирилган», — дея қайд этди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.