Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё бўйича саралаш босқичи иккинчи раунд биринчи тури доирасида Фаластин жамоасига имкониятни бой берди. 5 сентябрь куни Ал-Рамдаги Фейсал ал-Ҳуссайн халқаро стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якун топди.

Биринчи бўлиб ҳисобни ҳимоячи Одай Даббаг 60-дақиқада очди. Ўйиннинг 84-дақиқасида ярим ҳимоячи Ислам Батраннинг саъй-ҳаракатлари билан Фаластин ҳисобни оширишга муваффақ бўлди.

Фаластин илк бор Ўзбекистонни мағлуб этди, бунга қадар тўртта учрашувда мағлуб бўлган эди.

D гуруҳида Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиблари — Яман (10 октябрь, «Пахтакор» стадиони), Сингапур (15 октябрь, Миллий стадион) ва Саудия Арабистони (14 ноябрь).

Фаластин ғалабадан сўнг 3 очко билан гуруҳ етакчиси бўлди. Ундан кейин 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Сингапур (1) ва Яман (1) бормоқда. Саудия Арабистони 10 сентябрь куни илк ўйнини Яманга қарши ўтказади.

Видео