29 август куни 17:30 да Наманган вилояти Учқўрғон туманида Damas автомобили ва Isuzu юк машинаси тўқнашуви натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса «Учқўрғон-Ҳаққулобод» автомагистралининг 17-километрида содир бўлди. Damas автомобилини бошқариб келаётган Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи 52 ёшли А. А. бошқарувни йўқотиши натижасида машина қарама-қарши йўналишга чиқиб, Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи 24 ёшли С. М. бошқариб келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Damas ҳайдовчиси ҳодиса жойида, унинг икки йўловчиси — 63 ёшли Н. А. ва 45 ёшли А. Н. шифохонада вафот этган.

Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея қайд этди ИИВ.