29 август куни Тошкентда оғир аҳволга тушиб қолган аёллар учун Республика реабилитация ва мослаштириш маркази очилди. Бу ерда аёлларга юридик, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилади. Депрессиялар ва суиқасд профилактикаси ҳамда аёлларни ижтимоий мослаштириш марказнинг асосий вазифасидир, дея хабар қилди Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати.

Реабилитация марказига Тошкент бўлимига 32 нафар аёл ва 6 бола, республикадан эса 10 нафар аёл ва 2 болани жойлаштириш мумкин. Аёллар марказда беш кунгача яшаши мумкин. Реабилитациядан сўнг оилага қайтишларига тўғри келади, шунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маҳалла қўмиталари билан биргаликда оиладаги вазиятни назорат қилади. Ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка берилган эркаклар мажбурий равишда даволашга жўнатилади.

Реабилитация вақтида аёлларни тикувчилик ва ошпазликка ўқитиш режалаштирилмоқда. Уларга ўз бизнесини очишлари учун кредит олишда ёрдам ҳам кўрсатилади.

«Беш кун аёлларнинг бошланғич мослашишлари учун етарли, бу дунёда тан олинган амалиёт. Бу вақт давомида психологлар стрессни бартараф этади, аёлга ўзига ишонч ва тўлақонлик ҳаёт кечириш истагини қайтаради», — деди шаҳар аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази директори Гулчеҳра Маткаримова.

Бугунги кунда пойтахтда 5 та туманлараро реабилитация маркази ташкил этилган бўлиб, ҳар бир марказда психолог, ҳуқуқшунос, шифокорлар хизмати йўлга қўйилган. Ушбу марказларга ўтган 7 ой давомида 370 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 128 нафарига психологик, 107 нафарига ҳуқуқий, 68 нафарига тиббий, 15 нафарига бандлик бўйича, 8 нафарига имтиёзли кредитлар олиш борасида ёрдам кўрсатилган. 49 та оиланинг оилавий муаммолари ҳал этилган.