Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан мукофотланди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими Шабон Набиев ва бошқалар «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абраҳмонов, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев, Бухоро ҳокими Карим Камолов, бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов, Қўқон ҳокими Маруф Усмонов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Наманган ҳокими Шавкат Абдуразақов, Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ҳокими Сейдамат Авезов, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов, Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов, Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими Раҳимжон Бобоев, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматулло Дадахонов, Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими Амрилло Назаров, Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими Баҳодир Охунов, Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Боғот туманлари ҳокимлари Жўрабек Раҳимов ва Ойбек Холбоев, Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиев, Термиз ҳокими Исроил Худайбердиев, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари ҳокимлари Шавкат Иргашев ҳамда Нозим Ҳусанов, шунингдек Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сидиқов «Собиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.