Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:18 да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган «Riviera» савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши содир бўлган.

Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган. Ҳодиса жойига Фақулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари чиқишган. Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.