Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 200 гектар майдонда гольф ўйини учун мажмуа қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Telegram-канали ҳукуматнинг 27 августдаги қарорига таянган ҳолда хабар қилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Mirasmanda Golf Resort масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади. Мажмуа ҳудудида гольф бўйича профессионал ва хаваскор мусобақаларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Давлат хизматлари агентлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, мазкур МЧЖ ҳали Ўзбекистонда рўйхатга олинмаган.