2019 йил 26 август куни «Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Мазкур ҳужжат билан тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчиларининг ойлик иш ҳақи оширилиши назарда тутилди.

Аввалги тартибдан фарқли равишда, эндиликда, тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчилари белгиланган умумий разрядга нисбатан бир разряд юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олади.

Ушбу ҳужжат 2019 йил 26 августдан кучга киради.