Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан «Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманинитузиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Кегейли тумани «Қусқанатов», «Еркиндарья», «Аспантай» овулларининг, «Бўзатов» шаҳарчасининг ҳамда Чимбой тумани «Кўк-сув» овулининг ҳудудларини бирлаштириб, Бўзатов туманини тузиш бўйича таклифи маъқулланди.

Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига юборилди.