Ҳукуматнинг 2019 йил 27 августдаги қарори билан Комил Каюмович Рашидов бош вазир маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 20 августдаги фармони билан киритилган эди.