2019 йил 23 август куни ҳукуматнинг «Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Университет республика иқтисодиёт ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлайди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида ташкил этилади.

Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида корейс, инглиз ва ўзбек тилларида кундузги таълим шаклида амалга оширилади, битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университетда биринчи ўқув йилида 9 та йўналишда, 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб 14 та йўналишда мутахассислар тайёрланади.

https://t.me/huquqiyaxborot