Олимпиада-2016 кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов якшанба куни Мексиканинг Эрмосильо шаҳрида бўлиб ўтган жангда енгил вазнда WBA чемпионлик камарининг собиқ вақтинчалик соҳиби Дарли Пересни муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Видео

Биринчи ярим ўрта вазнда жанг олиб бораётган 26 ёшли ўзбекистонлик боксчи биринчи раунднинг 30-сониясида чапдан аниқ зарба бериб, рақибини оғир нокдаунга туширди.

35 ёшли колумбиялик (34−5−2, 24 KO) қанчадир вақтда ўзига келди, сўнгра оёққа турди, бироқ унинг ҳолатини кўрган рефери баҳсни тугатди.

Шаҳрам Ғиёсов (9−0−0, 7 КО) Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) халқаро чемпион мақомини қўлга киритди.