21 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Қарорга кўра 2020−2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • 39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;
  • ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;
  • тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;
  • мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;
  • мутахассислар 2020−2021 ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.

Шунингдек, Германиянинг Кетт нашриётида чоп этилган немис тили дарсликлари мактаблар дарсликлари қаторига қўшилади.

Мактабларга япон тили ўқитувчиларини жалб қилиш учун лавозим маошига 50 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.