2019 йил 21 август куни соат 01:54 да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси худудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45 да қуршаб олиниб, соат 03:36 да ўчирилган. Воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Бахтсиз ҳодиса электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Юз берган ҳодиса натижасида инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.