Ўзбекистондаги тижорат банклари 20 августдан бошлаб айирбошлаш шахобчалари орқали миллий валютага хорижий валютани сота бошлади. Марказий банкнинг хабар беришича, бу «валюта бозорини либераллаштиришни амалга татбиқ қилиш» доираси қилинмоқда.

Охирги кунларда банлараро валюта бозоридаги савдоларда айирбошлаш курси ошгани кузатилди. 20 август куни биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 9384 сўм (+323 сўм)ни ташкил этди.

Банклар сешанба кунидан бошлаб доллар харид қилиш курсини 9350 сўмга, сотиш курсини эса 9450 сўмга кўтардилар.