ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 2019 йил 18 августда Тошкент вақти билан 20:46 (2019 йил 18 августда 15:46 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Координаталар 38,95 градус шимолий кенглик, 67,10 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик ҳ=30 км. Тошкентгача масофа 314 км жануби-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Жиззах: 144 км 2 балл;

Самарқанд: 79 км 2 балл;

Қарши: 114 км 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.