Ўзбекистон Вазирлар Макҳамасининг 17 августдаги қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва бошқалар Қўқон университетининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалдаги мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.

Қарорга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда университет томонидан белгиланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.