26−30 август кунлари Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси билан биргаликда «Шарқ тароналари» халқаро XII мусиқий фестивалининг янги логотипи тасдиқланди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.

Фестивалга маҳаллий ва хорижий давлатлардан мусиқашунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар ва фахрий меҳмонлар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, фестивал логотипини ишлаб чиқиш тўғрисида «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинган эди.