Сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудудида Волгабўйидан кириб келган салқин об-ҳаво ҳукмронлик қилди. Ҳаво ҳарорати ушбу давр учун ўртача кўрсаткичлардан 3−5 даража пастга тушиб, кечаси +13…+18, кундузи эса +25…+30 даража атрофидаги ташкил этди, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

19 август куни салқин ҳаво оқимлари республика ҳудудини тарк этишни бошлади. Яқин кунларда жануби-ғарбий ҳаво оқимлари об-ҳавога ўз таъсирини ўтказиб, ҳароратининг кўтарилишига олиб келади. Бироқ жуда юқори кўтарилиш кутилаётгани йўқ.

Ушбу кунларда ҳарорат ўртача кўрсаткичдан 2−3 даража юқори бўлиб, кечаси +15…+20, кундузи эса +30…+35 даража атрофида бўлади.