Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов куни кеча Анаҳаймдаги UFC 241 турнирига ташриф буюрди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Маҳмуд у ерда собиқ UFC чемпиони Тони Фергюсон ва промоушен президенти Дана Уайт билан ҳам кўришган.

Ижтимоий тармоқдаги видеога кўра, Маҳмуд Уайтнинг олдига боради. Дана Уайт эса унга жавобан «Биз биламиз, биз биламиз» деди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Мурадов Флойд Мэйвезер билан шартнома имзолагани ва у яқин орада UFCда дебют қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.