Президентнинг «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига кўра мустақиллик байрамида неча кун дам олиниши белгиланган. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳужжатга кўра:

ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар — 31 августдан 3 сентябргача (4 кун);

ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар — 1−2 сентябрь кунлари (2 кун) дам олади.

Хусусан:

31 август (шанба) — календар бўйича дам олиш куни (6 кун ишлайдиганлар учун иш куни);

1 сентябрь (якшанба) — ишланмайдиган байрам куни;

2 сентябрь (душанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;

3 сентябрь (сешанба) — 7 сентябрь, шанбадан кўчирилган дам олиш куни (6 кун ишлайдиганлар учун иш куни).