Куни-кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «KUN.UZ» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.