Бош прокуратура давлат органлари ва ташкилотларининг мутасадди ходимлари учун қисқа муддатли мажбурий касб этикаси курсларини жорий этишни таклиф этмоқда. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Давлат органларида фаолият кўрсатувчи бошқарувчилар курсларда одоб-ахлоқ, касб этикасининг ўзга хосликлари, можароли вазиятларни ҳал этишнинг эҳтимолий йўллари, этиканинг асосий тушунчалари билан таништирилади.

Ходимларни ишга қабул қилингандан энг камида уч ой ичида ва мутахассислик бўйича малака ошираётган вақтда касб этикаси курсидан ўтказиш таклиф қилинмоқда. Тингловчиларга бу даврда ўртача ойлик маоши сақланади.

Курслар сиртқи ёки масофадан ўтказилиши мумкин, таълим бепул бўлади. Ўқув режалари ва дастурлари Бош прокуратура Академияси томонидан ишлаб чиқилади.

Ҳужжатда тадбиркорлар ва бошқа ташкилотларга ҳам ходимлари учун касб этикаси таълимини жорий этишни тавсия қилиш режалаширилмоқда.