2019 йил 15 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИО ФМБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил сентябрь ойида Чилонзор туманининг Катта Чилонзор 5-тор кўчасида яшовчи 25 ёшли А.В. Чилонзор кўчасида 42 ёшли О.Ж.га Хитой Халқ Республикасидан шиша ва шиша маҳсулотларини олиб келиб беришликни ваъда қилиб, ундан 68000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.