2020 йил 1 январдан Ўзбекистон яна 20 та давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этмоқда. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида бу ҳақда сўз боради.

Давлатлар рўйхати:

1. Антигуа ва Барбуда

2. Барбадос

3. Белиз

4. Гренада

5. Доминик Республикаси

6. Мексика

7. Гватемала

8. Гондурас

9. Коста-Рика

10. Куба

11. Никарагуа

12. Панама

13. Тринидад ва Тобаго

14. Сальвадор

15. Сент-Винсент ва Гренадины

16. Сент-Люсия

17. Багам Ороллари

18. Доминика

19. Сент-Китс ва Невис

20. Ямайка

Жорий йил февралидан кўрсатиб ўтилган давлатлар фуқаролари учун электрон кириш визасини расмийлаштириш имконига эга бўлди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Фармонда 2020 йил 1 январга қадар Давлат хавфсизлик хизматига туристларни рўйхатга олиш, шунингдек уларнинг Ўзбекистон ҳудудида уларнинг бўлиб туришини ҳамда ўз вақтида мамлакатни тарк этишини назорат қилиш, тегишли дастурий таъминотни ишлаб чиқиш топширилди.