Агар туман ёки шаҳар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолса, у ерда ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилади. Вазирлар Маҳкамасининг 9 августдаги қарорида тегишли ўзгаришлар кўзда тутилган, дея хабар қилди Norma.uz.

Ҳужжатга мувофиқ, агарда туман ва шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ортда қолса, энг аввало, ер ижтимоий аҳамиятга эга ва инфратузилма объектлари қурилиши учун ажратилади.

Айнан қайси туман ва шаҳарларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётганини Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда аниқлайди. Бизнес ва шаҳарсозлик учун электрон аукцион орқали ер ажратиш тартиби мазкур ҳолда қўлланилмайди.