Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик мабуот хизмати хабар берди.

Жумладан:

подполковник Худойберганов Улуғбек Бахром ўғли Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Мирзаев Боборахим Эгамбердиевич Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Мустафоқулов Ўктам Ёдгорович Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Абдуллаев Ойбек Тургунович Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

полковник Джураев Равшанжон Мехмонкузиевич Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Жўраев Улуғбек Тўрабекович Тошкент вилояти Бекобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Газиев Дилшод Тураевич Тошкент вилояти Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Алиасқаров Азизбек Алиасқарович Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

полковник Ганибеков Отабек Ганибекович Тошкент вилояти Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Атаназаров Музаффар Шамуротович Тошкент шаҳар Миробод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.