«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашувидан сўнг Мисрнинг Nile Air лоукостери учун слот ажратишга рози бўлди.
МҚКҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, Nile air лоукостери вакили Шарм-аль-шайх — Тошкент — Шарм-аль-шайхйўналиши бўйича парвозларни бажариш учунзарур бўлган слотни олишгакўмаклашиш тўғрисида мурожаат қилган (слот — бу маълум бир вақт ёки санада самолётни учиб келиши ёки учиб кетиши учун аэропортда ажратиладиган вақт). Мурожаатни ўрганиш мобайнида кўрсатилган йўналиш бўйичапарвозлар билан Мисрнинг ягона авиакомпанияси — Al Masria шуғулланиши маълум бўлди.
Шу билан бирга, Nile air ҳам Миср томонидан ушбу йўналишдаги белгиланган авиаташувчи бўлса-да, «Ўзбекистон хаво йўллари» томонидан унинг Шарм-аль-шайх — Тошкент — Шарм-аль-шайх йўналиши бўйича ҳавода қатновларни амалга ошириш учун эркин слотларни бериш тўғрисидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилмаган.
30 июль куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ташаббуси билан Транспорт вазирлигида «Ўзбекистон хаво йўллари» вакиллари билан ташкил этилган учрашувда, ҳавода ташиш хизматлари бозорида соғлом рақобатни янада ривожлантириш мақсадида Шарм-аль-шайх — Тошкент — Шарм-аль-шайх йўналиши бўйича Nile air лоукостерига тегишли слотни ажратиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Муҳокамалар якунига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Nile air лоукостерига ҳавода ташишларни амалга ошириш учун зарур бўлган слотларни келишиб берди ва парвозлар жорий йилнинг 21 августидан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилди.