11 август якшанба, Қурбон ҳайити байрами куни Тошкентда жамоат транспорти 4:30 дан иш бошлайди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, масжидлар яқинидаги транспорт ҳаракати чекланадиган кўчаларда автобусларнинг тўхташи ўткинчиларга қулайлик яратилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.