29 июл — 3 август кунлари Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича «Магомед-Салам Умаханов» хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу турнирда ўзбекистонлик боксчилар 8 та медални қўлга киритди. Шулардан иккита олтин, учта кумуш ва учта бронза билан Ўзбекистонга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида боксчиларни кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОAВ ходимлари иштирокида кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:

Олтин:
Aброр Қодиров (-52 кг)
Aбдулҳай Шораҳматов (-56 кг)

Кумуш:
Отабек Холматов (-60 кг)
Билолбек Мирзараҳимов (-69 кг)
Саиджамшид Жафаров (-75 кг)

Бронза:
Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг)
Aкмурад Гаффаров (-75 кг)
Лазизбек Муллажонов (+91 кг).