Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров томонидан Сингапурнинг етакчи бизнес вакили Филлип Танга Ўзбекистоннинг MICE-туризм элчиси сертификати билан тақдирлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш кўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маросим Сингапурнинг энг нуфузли бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон маданият кечаси давомида бўлиб ўтди. Шунингдек тадбирда, Ўзбекистоннинг етакчи дизайнерлари томонидан бўлиб ўтган намойиш ва фотокўргазма, ҳамда Begim парфюм бренди ва Visit Uzbekistan журнали тақдимоти бўлиб ўтди.

Филлип Тан, Сингапурдаги таниқли молиячи ва ижтимоий арбоб , бир неча йирик бизнес асосчиси, туризм ва молиявий компаниялар раҳбари, жумладан «Citystate Capital Asia» молиявий директори, Pegasus Travel Management ва Kinetica асосчиси ва раҳбари ҳисобланади.

Citystate Group, штаб-квартираси Сингапурда бўлган Австралия, Хитой, Гонконг, Хиндистон Индонезии, Филиппип ороллари, Малайзия, Тайланд ва Вьетнам да иш олиб борувчи энг катта халқаро компаниялардан бири. Асосий йўналишлардан ташқари ушбу ташкилотлар суғурта, молиявий хизматлар, савдо-сотиқ, таълим ва маиший ҳизмат соҳалари буйича фаолият юритади. Жумладан, копмания бизнес-туризм, инфрастуктура ва ресторан бизнеси соҳалари бўйича йирик ташкилот дея тан олинган.

Филлип Тан томонидан асос солинган Pegasus Travel Management, дунёнинг етакчи бизнесменлари билан салоҳиятли мамлакатларга бизнес-ташрифлар уюштириш, юқори даражада турлар ва бошқа малакатларда конфернциялар, ретрит ва VIP-ташрифлар ташкиллаш бўйича ихтисослашган.

«Ўзбекистон ҳукумати ва Туризмни ривожлантириш кўмитаси менга билдирган бундай ишончдан жуда мамнунман — дейди маросимда Филлип Тан . — Сўнгги йиллар ичида Сингапурдан Ўзбекистонга ташриф бўйурган сайёхлар сони 60 фоизга ошган бўлса, мен бу ҳали бошланиши дея аниқ айта оламан. Сингапурнинг бизнес вакиллари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдалар ва мен мамалакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса савдо-сотиқ ва инвестициялар соҳасида, жуда катта салоҳият билан ривожланишига ишонаман!»

Жаноб Тан Сингапурдаги Ўзбекистон элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ҳозирги кунда Ўзбекистонга йирик сармоядор компанияларини ташрифларини амалга оширишни режалаштирмокда.