Халқаро бокс федерацияси (IBF) июль ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Olamsport хабар бермоқда.

Янгиланган рейтингда ўзбекистонлик спортчилар сони яна биттага кўпайди.

Унга кўра, биринчи яримўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўриндан ўрин олди. Мазкур вазн тоифасида шунингдек Шоҳжаҳон Эргашев бир поғона юқорилади ва 6-ўринга жойлашди.

Бундан ташқари яримўрта вазн тоифасидаги (-66,67 кг) ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров аввалги ойдаги каби биринчи ўринни сақлаб қолган.