Тошкент вилоятининг Бекобод туманида уч нафар ўсмир ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади, дея хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бекободда истиқомат қилувчи 16 ёшли 9-мактабнинг 10-синф ўқувчиси И. А. жанжал вақтида «Шова» маҳалласида яшовчи 16 ёшли 40-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Д. Т. ва 15 ёшли 2-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Д. А.ни пичоқлади.

Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди, И. А. са қўлга олинди. И. А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.