Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди МТВ матбуот хизмати «Газета.uz"га. Вазирлик таркибида янги бошқармани ташкил этиш масаласи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1 августдаги 640-сонли қарорида келтириб ўтилган.

Президентнинг кичик қизи 2017 йил декабридан МТВ Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Елена Теннинг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Мазкур бошқарма Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси этиб қайта ташкил этилди.